16 Март 2021 йил 621

Хизмат автоуловлари тантанали топширилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрель кунидаги “2020-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 222-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Денов туманига хизмат кўрсатувчи Сурхондарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони биринчи- иккинчи отрядларига ҳамда Денов туманида хизмат олиб бораётган Патруль-пост хизмати 3 отряди ходимларига ҳамда Денов тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимларига хизматда фойдалиниши учун 10 (ўн) дона “NEXIA-3” русумли автомобиллар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Б.Мирзарахимов, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Исмоилов, Сурхондарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ бошлиғи подполковник Ш.Сатторов, бошқарма ППХ ва ЖТСБ Патруль-пост хизмати батальони командири подполковник Ш.Сувонқулов ҳамда Денов тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи подполковник Э.Нуруллаевлар томонидан тантанали равишда топширилди.
Ички ишлар ходимлари хизматда фойдаланиши учун топширилган мазкур хизмат автоуловлари келажакда, Денов тумани ҳудудида жиноятни жиловлаш ва унинг барвақт олдини олиш билан бирга ходимларнинг ишчанлигини оширишга хизмат қилади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech