22 Август 2021 йил 492

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди

Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси маъмурий биноси ва атрофи бошқарма шахсий таркиби томонидан ҳар хил ёввойи ўт-ўлан ва чиқиндилардан тозаланиб, манзарали дарахтларга шакллар берилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадига қаратилган “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги доирасида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан хуш кайфиятда ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech