8 Июн 2021 йил 542

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари “Омонхона” соғломлаштириш масканида тарғибот тадбирини ўтказишди

Жорий йилнинг 5-6 июнь кунлари Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари Бойсун туманидаги “Омонхона” соғломлаштириш масканига ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий туристларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, “Омонхона” соғломлаштириш маскани ишчи-хизматчилари ҳамда масканда савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланувчи фуқаролар билан тарғибот-ташвиғот ишларини олиб боришди.
Тадбирда асосий эътиборни масканга ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг шахсий нарса ва буюмларига эҳтиёткор бўлишлари, хорижий фуқаролар билан хушмуомилада бўлиш, саёҳатчиларга нисбатан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилган тақдирда зудлик билан туман ИИБ ва вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида ташкил этилган навбатчилик қисмининг (76) 229-01-45 телефон рақамига мурожаат этишлари таъкидланди.
Бундан ташқари, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси кенг тарқалишини олдини олишда, карантинда белгиланган чекловлар, тартиб-қоидаларга риоя этиш жуда муҳимлиги бўйича ҳам тавсиялар берилди.
Учрашув сўнгида, “Омонхона” соғломлаштириш маскани ишчи-хизматчилари ҳамда масканда савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланувчи фуқароларни қизиқтирган саволлари бўйича керакли маълумотлар бериш билан бирга, маскандаги маҳаллий ва хорижий меҳмонлар ва маскан ишчи-хизматчиларига Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси иш фаолияти ҳамда ишонч телефонлари акс эттирилган буклетлар ва ходимларнинг шахсий уяли қўл телефон рақамлари тақдим этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech