8 Апрел 2021 йил 647

Хавфсиз туризм: карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 19 март кунидаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича” Республика махсус комиссиясининг 67-сонли йиғилиш баёни ҳамда Ички ишлар Вазирининг 2021 йил 27 март кунидаги “Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатларининг олдини олиш ва санитария-эпидемологик барқарорликни таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 3 апрель куни Сурхандарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан “Термиз археология музейи”га ташриф буюрган ҳар бир маҳаллий меҳмонларга вилоятимиз туристик салоҳиятига эга жойлари хақида маълумот беришлари билан бирга, карантин қоидаларига қатъий амал қилиш талаблари қўйилиб, жамоат жойларида ва намойиш объектларига ташриф буюрганларида албатта антисептик воситалардан фойдаланишлари, тиббий ниқобда бўлишлари тўғрисида таъкидлаб ўтилмоқда.
Шунингдек, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси иш фаолияти ҳамда ишонч телефонлари акс эттирилган буклетлар меҳмонларга тақдим қилиниб келинмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси

Text to speech