6 Апрел 2020 йил 766

Халқимиз тинчлиги ва соғлигини асраш йўлида...

Жорий йилнинг 30 март куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқарамаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ш.Бўронов бошчилигида Узун тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник М.Ишкараев ҳамда ички ишлар органлари томонидан Узун туманининг “Файзова” маҳалласида яшовчи кам таъминланган оилаларнинг турмуш тарзи ва яшаш шароити ўрганилди.

“Файзова” маҳалласи ҳудудида фаолият олиб бораётган савдо дўконларидаги нарх-наволар, дорихоналарда аҳоли учун яратилган қулайликлар ҳамда дори дармонларга бўлган эҳтиёжлар ўрганилиб, аниқланган муаммоларнинг ечими бўйича аниқ чора тадбирлар белгилаб олинди.

Ташриф давомида, дунё бўйлаб кенг тарқалиб бораётган коронавирус пандемияси ва унга қарши курашиш, бу касалликнинг олдини олиш мақсадида, эълон қилинган карантин қоидаларига ва белгиланган чекловларга қатъий риоя этишлари ҳамда жамоат жойларида ниқобларни тақиб юришлари, мақсадсиз уйидан чиқмасликлари борасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, 15 та кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга рўзғор учун керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишди.

Аҳоли учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини сунъий оширилишининг олдини олиш мақсадида 5 тонна ун ҳамда 1 тонна картошка махсулотлари олиб борилиб, 50 килограммдан бўлган бир қоп уннинг нархи 139.000 (бир юз ўттиз тўққиз) минг сўмдан,  1 кг картошка 3500 (уч минг беш юз) сўмдан сотилиши қатъий қилиб белгиланди.

Жаҳон аҳлини ташвишга солиб, дунё бўйлаб кенг тарқалиб бораётган коронавирус пандемияси ва унга қарши курашиш, бу касалликнинг олдини олиш мақсадида, эълон қилинган карантин қоидаларига ва белгиланган чекловларга қатъий риоя этишлари ҳамда жамоат жойларида ниқобларни тақиб юришлари, мақсадсиз уйидан чиқмасликлари борасидаги тушунтириш ишлари давом эттирилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech