17 Апрел 2021 йил 567

Халқ қабулхонасида халқ билан учрашув...


2021 йил 15 апрель куни Қумқўрғон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Н.Нарзуллаев раҳбарлигида Қумқўрғон тумани “Халқ қабулхонаси”да сайёр қабул ўтказилди. Мазкур қабулда 15 та мурожаат қабул қилиниб, шундан 3 та мурожаат жойида хал этилди. Жумладан, Омонов Абдувохид 1 дона газ балон олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. Шунингдек, муддат талаб қилинадиган мурожаатлар туман ИИБ бошлиғи томонидан назоратга олинди.
Шу куннинг ўзида, 3-сектор раҳбари Н.Нарзуллаев ва туман Халқ қабулхонаси бошлиғи Р.Тўхтаев билан биргаликда тумандаги 59-сонли ўрта таълим мактабига борилиб, у ерда мактаб ўқувчилари билан суҳбат уюштирилди. Суҳбат асносида, ўқувчиларнинг таълим мактабида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисидаги фиклари билан қизиқди. Мактабда дарс жараёнларидан сўнг қўшимча фан тўгараклари ташкил этиш борасида маьсулларга кўрсатмалар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech