Вояга етмаганлар ёввойи табиат ва ҳайвонот оламига саёҳат қилишди
Жорий йилнинг 13 август куни Сурхондарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Маркази ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 3 август кунидаги 490-сонли Қарори ижросини таминлаш ҳамда Марказда сақланаётган 7 нафар вояга етмаганларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида, Термиз шаҳридаги “Ҳайвонот боғи”га олиб борилиб, болалар учун саёҳат уюштирилди.
Ташкил этилган сайр-у саёҳат давомида, марказда сақланаётган болажонларни “Ҳайвонот боғи”да мавжуд бўлган ёввойи табиат ҳамда ёввойи ҳайвонот олами билан яқиндан таништириб, уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришига, кўнглида қувонч ва эртанги келажак ҳаётга бўлган ишончини янада ошириш йўлида ўз хизмат бурчига садоқат билан хизмат қилиб келаётган, Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Маркази катта тарбиячиси катта сержант С.Сафарова ҳамроҳлик қилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати