16 Март 2021 йил 518

Вояга етмаган укасини жиноятга ундаган аканинг қилмиши фош этилди

Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 4 март куни шаҳарнинг “Боғзор” маҳалласида яшовчи, Х.К. шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда 3 март кунидан 4 март кунига ўтар кечаси шаҳарнинг “Эски шаҳар” маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо дўконидан жами 13.000.000 (ўн уч миллион) сўмлик спорт жиҳозлари ва 1.000.000 (бир миллион) сўм пулларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу ўғрилик жиноятини шаҳарнинг “Эски шаҳар” маҳалласида яшовчи, илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан айбланган, Т.Б. ва унинг вояга етмаган укаси мактаб ўқувчиси Т.З.лар содир этишганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 11 март куни Т.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 3-қисми “а” банди ва 127-моддаси 3-қисми (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фуқаро Т.Б. муқаддам содир этган ўғирлик жинояти учун тергов ҳаракатлари ўтказилиб, мазкур жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Судига юборилганлиги ва суд жараёни ўтказилиши кутилаётган бўлсада, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан қайта ўғирлик жиноятини содир этганлиги, камлик қилгандек, ўзининг вояга етмаган укасини жиноят содир этишга жалб қилган. “Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас”- деганларидек, Т.Б. ўзига касб қилиб олган ўғирлик жиноятини такрор содир этиб, ўзининг келажагини ўзи белгилади. Аммо, вояга етмаган ўз укасини жиноятга бошлаганлиги учун эса бир кун келиб виждони қийналармикан!? Вояга етмаган мактаб ўқувчисининг қилмиши учун ўқитувчи нима деб, жавоб бера олади. Тарбия ва таълим маскани бўлмиш ушбу мактаб мутасаддилари ўқувчи ёшлари тарбияси билан қай даражада машғул бўлишмоқда экан!?

 

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech