Волейбол бўйича "Вазир кубоги" учун гуруҳ баҳслари бошланди
Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ўртасида “Мустаҳкам оила – армия таянчи” шиори остида Ички ишлар органлари ходим ва ходималари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича ”Вазир кубоги” мусобақасининг гуруҳ босқичига старт берилди.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан Сурхондарё вилояти
ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шодиев Шерзод Файзуллаевич мамлакатимизда аҳоли
ўртасида спортни оммалаштириш, фуқароларни соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари
учун яратилаётган шароитларни эътироф этиб, бу каби мусобақалар ходимларнинг жисмоний
ва жанговар шайлигини ошириш билан бирга уларнинг спортга бўлган қизиқиши ошишига
хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, мусобақада иштирок этаётган
барча жамоаларга бўлажак баҳсларда омад тилади.
Ички ишлар органлари ходим ва ходималари ўртасида спортнинг волейбол тури
бўйича “Вазир кубоги” мусобақасининг гуруҳ босқичида Қорақалпоғистон Республикаси
ИИВ, ИИВ Академияси, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ИИБ терма жамоалари
ўртасида республика босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун беллашувлар бўлиб ўтмоқда.