15 Июн 2023 йил 284

Вояга yeтмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази психологи томонидан Марказга қабул қилинган вояга етмаганлар билан ўтказилган психодиагностик ва психопрофилактик ишлар ҳамда уларнинг рухий саломатлигини ўрганиш

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил  30 март кунидаги  “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз мухитни яратиш механизимларини белгилаш тўғрисидаги 10/3/05ҚҚ-сонли қўшма Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё  вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази психологи томонидан Марказга қабул қилинган вояга етмаганлар билан ўтказилган психодиагностик ва психопрофилактик ишлар ҳамда уларнинг рухий саломатлигини ўрганиш мақсадида олиб борилган ишлар натижасига кўра  марказга қабул қилинган ва сақланаётган ҳар бир вояга етмаганлар билан алоҳида индивидуал психологик методикалар, суҳбатлар олиб борилиб уларнинг руҳий ҳолатлари ўрганилди.

    Шу жумладан психодиагностика натижаларига кўра психологик консультатциялар берилди. Марказга қабул қилинган вояга етмаганларнинг ота-оналари чақиртирилиб,  оиласининг ижтимоий аҳволи ўрганилиб, оиладаги бир-бирига бўлган  муносабатларнинг  қанчалик соғлом эканлиги, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги маъсулияти уларнинг қадриятлар тизими чуқур ўрганилиб тушунтириш ишлари олиб борилди. Вазирлар Махкамасининг 490-сонли  Қарорига асосан марказга сақланган ҳар бир вояга етмаганнинг бир йил давомида у билан доимий равишда назоратда бўлиши ва маниторинг қилиниши белгиланиб қўйилганлиги сабабли, “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази”гасақланган, вояга етмаганларни хавфсиз мухитни яратиш механизмларини жорий этиш мақсадида, маҳалла фаоллари ҳамкорлигида вояга етмаганнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-оналарига нисбатан, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг ўзларига нисбатан хулосалар тақдим этилиб жойларга чиқилиб  маҳалла раиси, ҳотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчилари ҳамкорлигида  вояга етмаганларни доимий равишда назорат қилиб борилишида ҳамда ижтимоий мослашувида маниторинглар ўтказилди.

Text to speech