Вояга eтмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган болалар руҳий қўллаб-қувватланмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 3 август кунидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 490-сонли “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази психологи томонидан Марказга қабул қилинган вояга етмаганлар билан ўтказилган психодиагностик ва психопрофилактик ҳамда уларнинг руҳий саломатлигини ўрганиш ишлари олиб борилиб, психодиагностика натижаларига кўра психологик консультатциялар берилди. Марказга қабул қилинган вояга етмаганларнинг ота-оналари чақиртирилиб, оиласининг ижтимоий аҳволи ўрганилиб, оиладаги бир-бирига бўлган муносабатларнинг қанчалик соғлом эканлиги, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги маъсулияти уларнинг қадриятлар тизими чуқур ўрганилиб тушунтириш ишлари олиб борилди.
Марказга қабул қилинган ҳар бир вояга етмаган билан алоҳида-алоҳида индивидуал суҳбатлар ўтказилиб, улар билан психотренинглар ўтказилди. Марказда сақланаётган вояга етмаганларни руҳий қўллаб қуватлаш ва уларга мотиватция бериш мақсадида қадимий зиёратгоҳлар, кўнгилочар дам олиш масканларига олиб чиқилмоқда.