Вояга eтмаганлар ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олишга қаратилган психологик учрашувлар ўтказилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга eтмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази психологи билан ҳамкорликда марказда тарбияланаётган вояга етмаганлар билан психопрофилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларга психологик ёрдам берилди.
Бунда асосий эътибор мутахассис-психологлар томонидан вояга етмаганлар ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олишга қаратилди.
Бу каби чора-тадбирлар доимий равишда Сурхондарё вилояти ИИБнинг мутахассис психологлари томонидан, ходимлар билан психологик тренинг ва учрашувлар кўринишида ташкил қилиниб, керакли ва зарур бўлган тавсия ҳамда ёрдамлар бериб борилмоқда.