Вояга етмаганлар билан психологик тренинг машғулоти ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруқ талаблари ижросини таъминлаш борасида, Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис психологлари томонидан вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига қабул қилинган вояга етмаганлар орасидаги ижтимоий-руҳий муҳит, вояга етмаганларнинг атроф-муҳитга ва бўлаётган воқеа ҳодисаларга бўлган муносабатларини аниқлаш мақсадида, улар билан "Шахсий ривожланиш" мавзусида психологик тренинг машғулоти ўтказилди.
Бундан кўзланган мақсад уларнинг атроф-муҳит ва инсонларга бўлган ижобий қарашларини шакиллантириш, уларни руҳий қўллаб-қувватлаш ва жамиятда ўз ўринларини топишга кўмаклашишдан иборат.