Вояга етмаганлар билан манзилли ишлаш
Жорий йилнинг 17 август куни Термиз тумани ИИБ маъмурий биносида ИИБ ЖХХ, туман ҳокимлиги ва халқ таълим бўлими маъсул ходимлари билан ҳамкорликда туман ҳудудида истиқомат қилувчи вояга етмаганлар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари иштирокида “Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Қизғин ва мазмунли ўтган давра суҳбатида ота-оналар ва устоз мураббийлар ўзларини қизиқтирган барча саволларни бериб ўз саволларига жавоб олишди.
Давра суҳбатида мамлакатимизда сўнгги йилларда ўниб ўсаётган ёш авлод таълим-тарбияси, уларнинг билим олишлари, келажакда мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган ётук профессионал кадр бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратилгани айтиб ўтилди.
Суҳбат давомида Муҳтарам Президентимизнинг ёшларга оид ҳар бир масалани давлат сиёсати даражасида кўраётганини, юртимизда вояга етмаган ва ёшларга оид 100 дан ошиқ қонун ва қонуности норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилгани ҳам уларга юқори даражадаги эътибор эканлигини ҳам йиғилишда таъкидлаб ўтилди.
Сухбат якунида вояга етмаганларнинг ота-оналари юртимизда ўниб ўсаётган ёш авлод учун яратиб берилаётган шароитлар учун Юртбошимиз, ҳукуматимиз ва барча ташкилот раҳбарларига миннатдорчилик билдиришди.
Йиғилиш сўнгида туман ИИБ инспектор-психологлари ва туман ҳокимлиги маъсул ходими томонидан вояга етмаганлар уларнинг ота-оналари, устоз мураббийлари иштирокида туман ҳудудида жойлашган “Чавандозлар мактаби”га саёҳатга борилди. Саёҳат давомида вояга етмаганлар мактабда сақланаётган Германия, Швеция ва бошқа давлатлардан олиб келинган зотдор отларни куришди. Улар мактаб мураббийларидан сақланаётган отлар ва чавандозликка оид ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, саволларига жавоб олишди.