8 Август 2022 йил 458

Вояга eтмаганлар ҳамда уларнинг ота-оналари билан психопрофилактик ишлар олиб борилмоқда 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 август кунидаги “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 490-сонли қарори ҳамда Ички ишлар вазирининг тегишли буйруқ талаблари ижросини таъминлаш борасида, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази мутахассис-психологи томонидан Марказга қабул қилинган вояга етмаганлар орасидаги ижтимоий-руҳий муҳит, вояга етмаганларнинг атроф-муҳитга ва бўлаётган воқеа ҳодисаларга бўлган  муносабатларини аниқлаш мақсадида улар билан психодиагностик ишлар олиб борилиб, олинган натижалар бўйича вояга етмаганлар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, керакли тавсиялар бериб ўтилмоқда.        

Шунингдек, марказга қабул қилинган вояга етмаганларнинг ота-оналари таклиф қилиниб, улар билан ҳам суҳатлар ташкил этилди ва уларнинг оиласининг ижтимоий аҳволи, оила аъзоларининг бир-бирига бўлган муносабатлари қай даражада эканлиги ҳамда муаммолари ўрганилиб, ота-оналарга фарзанд тарбиясидаги маъсулияти ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари марказга олиб келинган вояга етмаганлар билан доимий равишда психологик тренинглар ўтказилиб келинмоқда.

Бундан кўзланган мақсад уларнинг атроф-муҳит ва инсонларга бўлган ижобий қарашларини шакиллантириш, уларни руҳий қўллаб-қувватлаш ва жамиятда ўз ўринларини топишга кўмаклашишдан иборат.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech