12 Декабр 2023 йил
675
“Вояга yeтмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш муҳим масала” мавзусида тадбир ўтказилди
Шеробод туманида “Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш муҳим масала” мавзусида тарғибот
тадбири ташкил этилди.
Шеробод туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими
томонидан ташкил этилган тарғибот тадбирида мутасадди ташкилот вакиллари,
маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари, ота-оналар ва вояга
етмаган ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган соҳа вакиллари вояга етмаганлар ўртасида турли жиноят
ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш
бўйича аниқ чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш
муҳимлигини таъкидлаб ўтишди.