Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган болалар “Ҳайвонот боғи”га саёҳар қилишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган вояга етмаган болаларни таътил вақтида бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказиш мақсадида марказ ходимлари томонидан вояга етмаган болалар билан бу галги саёҳат маршрути Термиз шаҳрида жойлашган “Ҳайвонот боғи”га бўлди.
Ҳайвонот боғи масъул ходимлари томонидан саёҳат давомида болаларга бу ердаги ҳайвонларнинг турлари, уларнинг қайси давлатларда кўпроқ учраши, уларнинг яшаш тарзи ва бошқа кўплаб қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди.
Мазкур ташкил ҳайвонот оламига қилинган саёҳат давомида, болалар турли ҳайвонотлар тўғрисидаги қизиқарли маълумотга эга бўлиш баробарида, бир олам завқ ва шавққа тўлиб, мириқиб дам олишди.