Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган вояга етмаганлар манзил калонияда бўлишди
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган вояга етмаганлар билан вилоятимизда “Долзарб-90 кун” ва “Ҳар бир жиноят жазосиз қолмас” шиори остида Тарбиявий психологик савиясини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш департаменти 4-минтақавий ҳудуд 41-сон манзил калониясига ташриф уюштирилди.
Бу ерда жазо
муддатини ўтаётган маҳкум ва маҳкумаларнинг калониядаги ҳаёти билан яқиндан
танишиб, улар билан яқиндан суҳбатлашишди.
Келажакда эзгу ва тўғри касб танлашлари, жиноят содир этиш ва ундан жабрланиб қолмасликлари ҳақида марказ психологи капитан Жўраева Моҳида, марказ тарбиячиси сержант Шахбоз Жалолов ва 41-сон манзил калонияси тарбиявий ишлар бўлими бошлиғи капитан Нодир Норовлар ҳамроҳлигида вояга етмаганларга тушунтириш ишлари олиб борилиб, келажакда ҳаёт йўлларида адашиб қолмасликлари юзасидан тарбиявий психологик тавсия ва маслаҳатлар берилди.