Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган болаларнинг саккиз нафари спорт турларига тайёрлаш марказига ўқишга қабул қилинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази маъсул ходимларининг ташаббуслари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 3 августь кунидаги “Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғирисидаги чора-тадбирлари тўғирисида”ги 490-сонли Қарорининг 5 % миқдорида ажратилган қўшимча квоталар асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 май кунидаги ПҚ-4342-сон Қарори 3-бандининг д) кичик банди талабларига асосан вилоят ҳудудида назоратсиз-қаровсиз қолганлиги сабабли вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига тушган болаларнинг қизиқишлари ва иқтидорлари ўрганилди.
Ўрганиш натижаларига кўра марказда сақланаётган вояга етмаганларнинг саккиз нафари Термиз олимпия ва параолимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқиш истагини билдирганлиги сабабли, улар махсус имтиёзлар орқали мазкур таълим даргоҳига ўқишга жойлаштирилиб янги ўқув йилини бошлашди.