1 Июн 2025 йил
716
Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида, “Ўксик қалбларга шодлик ва қувонч улашиш” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсилиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган вояга етмаганларга 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Ўксик қалбларга шодлик ва қувонч улашиш” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
Марказда сақланаётган
вояга етмаган ёшларга кўтаринки қайфият бағишлаш мақсадида мутассадди
ташкилотлар ҳамкорлигида байрам тадбири нишонланди. Тадбирда Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё
вилояти бошқармаси Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Бахром Ҳакимов
сўзга чиқиб болаларни байрам билан табриклаб, уларга марказ томонидан ташкил
этилган совғалар улашилди. Байрам тадбирида вояга етмаганлар ўзларининг саҳна
кўриниш ва рақсларини билан иштирок этишди.
Байрам тадбири сўнгида болажонларга байрам дастурхони улашилди.