Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида, “Ҳаёт гўзал” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсилиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган вояга етмаганларнинг таътил кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида, улар билан Термиз давлат Университети ижтимоий фанлар факультети “умумий психология” йўналиши ўқитувчиси Д.Муродуллаева ҳамда битурувчи талабалари иштирокида “Ҳаёт гўзал” шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Бунда
болажонлар ўзларининг ҳаётга бўлган қизиқишлари орзу-умидлари ва келажакда
ўзларининг олдига қўйган мақсадларини қай даражада кўра олишлари ҳақида сўзлаб
беришди.
Суҳбат давомида улар билан бир қатор методикалар ёрдамида тренинг машғулотлари ҳам ўтказилди. Методикалар натижасига кўра педагог ва психологлар томонидан темпераментлари аниқланиб, бир қатор тавсия ва маслаҳатлар берилди.