Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказида сақланаётган ўғил-қизлар ҳамда ходимларнинг тиббий саводхонлигини ошириш мақсадида, тарғибот учрашуви ташкил этилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга
ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказида
сақланаётган вояга етмаганлар ва марказ ходимларининг тиббий саводхонлигини ошириш
мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 84-сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил
20 январдаги ПҚ 14-сонли Қарорлари мазмун моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири
ўтказилди.
Тарғибот тадбирида вилоят ОИТСга қарши курашиш
маркази мутахассиси Р.У.Норқувватов иштирок этди.
Мутахассис ўз маърузасида шахсий ва жамоат
гигиенаси, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли касалликларни аниқлаш ва касалликнинг
олдини олиш ҳамда вояга етмаганлар ўртасида эрта туғруқнинг олдини олиш, унинг салбий
оқибатлари юзасидан фикр ва мулоҳазалар юритди.
Шунингдек, тадбир давомида ОИВ инфекцияси профилактикаси
мавзусида ведиоролик намойиш этилиб, ахборот тарқатма материаллари ҳам тарқатилди.
Бундан ташқари ҳозирги кунда долзарб мавзуга айланган ОИВ инфекцияси келиб чиқиши,
юқиш йўллари, асоратлари ва профилактикаси тўғрисида тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбир сўнгида вояга етмаганлар
ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларига
жавоблар олишди.