Вояга eтмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказида семинар-тренинг ташкил этилди.
Куни кеча Сурхондарё вилояти
ИИБ Жамоат хавфсизилиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга
етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказида Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги “Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги” ҳамкорлигида шаҳар-туман
шўъба мудири котиблари, ҳуқуқшунослар ҳамда психологлар билан ҳамкорликда семинар-тренинг
ташкил этилди.
Ушбу семинар-тренингда вояга
етмаганларнинг тақдирини кейинги босқичларда оғир ҳаётий вазиятга тушган,
ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, жамиятга ижтимоийлашувини таъминлаш ва
ижтимоий ҳимояга мухтож вояга етмаганларни сонини камайтириш ҳамда уларни
назоратга олинишини, мураббий бириктирилиши, доимий назоратда бўлиши, бандлигини
таъминлаш мақсади кўзда тутилди.
Шунингдек, вояга
етмаганларнинг ота-оналари чақиртирилиб улар билан ҳам профилактик суҳбатлар
олиб борилди.
Бундан ташқари улар билан бир қаторда методикалар
ёрдамида тренинг машғулотлари ҳам ўтказилмоқда.