5 Ноябр 2025 йил 183

Вояга етмаганлар марказида сақланаётган вояга етмаган болалар учун навбатдаги саёҳат ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган вояга етмаган болаларни кузги таътили давомида вақтларини мазмунли ва сифатли ўтказиш мақсадида, ҳамда марказ иш режа графигига асосан, Термиз шаҳрида жойлашган Сурхондарё вилояти “Археология” музейига саёҳат ташкиллаштирилди.

Ташкил этилган саёҳат давомида вояга етмаган болалар ўтмиш тарихга саёҳат қилишлари ортида вилоятимиз тарихини англаш ва бу борадаги билимларини янада мустаҳкамлади.

Text to speech