1 Август 2024 йил 473

Вояга етмаганлар марказида давра суҳбати ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 3-август кунидаги 490-сонли Қарорига асосан Сурхондарё вилояти хокими ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Хидирова ҳамда мутассади ташкилотлар ҳамкорлигида ҳозирги кунда назоратсиз ва қаровсиз юрган, вояга етмаган қизлар ўртасида жиноятчилик ва жиноят қурбони бўлишини, эрта туғруқни олдини олиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати давомида, З.Хидирова сўзга чиқиб, ҳозирги кунда вояга етмаган қизлар ўртасида жинсий зўравонликка учрашининг олдини олиш, марказда  сақланаётган қизларни шаҳар-туман Хотин-қизлар фаолига мураббийлик асосида бириктирилиб, доимий равишда назоратга олиниши, марказдан кетганидан сўнг касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида тўгаракларга жалб этилиши ҳақида тегишли кўрсатмалар берилди.

Давра сухбат якунида Шерабод тумани хотин-қизлар масалалари бўйича хоким ўринбосари марказда сақланаётган Шеробод туманидан қабул қилинган вояга етмаган қиз келгусида ўзини ўзи банд қилиши учун турли тақинчоқ ва безаклар ясаш учун керак бўладиган буюмларни совға қилди.

Text to speech