Вояга етмаганлар билан тренинг машғулотлари ўтказилди.
Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсилиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган вояга етмаганлар билан Термиз давлат Унивирситети ижтимоий фанлар факультети “умумий психология” йўналиши ўқитувчиси Д.Муродуллаева ва талабалари билан ҳамкорликда вояга етмаганнинг келгуси ҳаётида ўз ўрнини топиши, тузалиш йўлини танлаши, ўзининг олдига қўйган мақсадлари ҳақида, оила аъзолари ота-онаси билан яхши муносабатда бўлиши юзасидан профилактик суҳбат ўтказилди.
Шунингдек, вояга етмаганлар
билан бир қатор методикалар ва тренинг машғулотлари ўтказилди.
Олинган методикалар натижасида уларнинг темпераментлари аниқланиб, бир қатор тавсия ва маслаҳатлар педагог, психологлар томонидан берилди.