Вояга eтмаган ёшлар келажаги йўлида...
Жорий йилнинг 24 июнь кунида Ўзбекистон
болалар ташкилоти Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими ҳамкорлигида Сурхондарё
вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактика бошқармаси
Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказида сақланаётган вояга
етмаган ёшлар билан давра суҳбати ташкил этилди.
Ўтказилган суҳбатда вояга
етмаган ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари илгари сурилиб, ўрганишлар натижасида,
уларнинг мустақил ҳаёт йўлида эришиши лозим бўлган бир қатор тавсиялар берилди.
Мазкур ёшлар ўртасида жиноятчилик ва
ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва
ватанимиз тараққиёти йўлида хизмат қиладиган кадрлар бўлиб етишишларига
имконият яратиш борасида ҳамкорликда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар
белгилаб олинди.