Воҳанинг олис – чекка ва чегара ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолининг мурожаатларини ўрганиш мақсадида “Сайёр қабул” ўтказилди.
Жорий йилнинг 26-27-июн
кунлари Сурхондарё вилоятининг қўшни Тожикистон Республикаси билан чегарадош
бўлган ҳудуди Узун туманининг тоғли ва чекка ҳудуди бўлган Боботоғда жойлашган
“Боботоғ”, “Оқмачит”, “Толтуғай” ва “Янгиобод” маҳаллаларида вилоят ИИБ Миграция
ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг 2024 йил II-ярим йиллигига
мўлжалланган режасига асосан, вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни
расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи подполковник Х.Халлиев бошчилигида, бошқарманинг
масъул ходимлари иштирокида, ушбу ҳудудда истиқомат қилиб келаётган
фуқароларнинг соҳага оид муаммоларини ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларини
ижобий ҳал қилиш мақсадида “Сайёр қабул” ўтказилди.
Ўтказилган “Сайёр қабул” давомида
98 нафар фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар ўрганилди.
Шулардан, 24 нафар фуқаролар томонидан
туман худудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон
Республикаси фуқаролигини олиш масаласида мурожаатлари қабул қилиниб, уларга
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг
фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг 6-19-моддалари талаблари бўйича Ўзбекистон
Республикаси фуқаролиги тан олиш ва умумий тартибда қабул қилиш бўйича тегишли ҳужжатлар
топшириш тартиблари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, 71 нафар туман
марказига бориш имконияти бўлмаган кекса ёшдаги ҳамда ногиронлиги бўлган
фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги
“Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси тўғрисида”ги
ПФ-6065-сон фармони талаблари асосида белгиланган тартибда идентификация
ID-карталар билан расмийлаштириб берилди.
Бундан ташқари, 2 нафар туман ҳудудида вақтинчалик
рўйхатдан ўтиб яшаб келаётган Тожикистон Республикаси ҳамда 1 нафар Россия
Федерацияси фуқароларига Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга қолиш учун
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги
“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган
шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида”ги
593-сон қарорига асосан республикада вақтинча ва доимий яшаш тартиблари бўйича профилактик
тушунтиришлар берилди.