14 Июн 2024 йил 750

Воҳага ташриф буюраётган хорижлик ҳамда маҳаллий сайёҳларнинг хавфсизлиги таъминланмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари вилоятимизга ташриф буюраётган сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг барвақт олдини олиш бўйича туризм намойиши объектларида ва у ерда хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида профилактик тадбирларни амалга ошириб келишмоқда. 

Асрлар давомида халқимизга хос меҳр-оқибат, хайр-саховат каби эзгу умуминсоний қадриятларни намоён этиб келаётган Қурбон ҳайити” куни ва қўшимча дам олиш кунларида туризм намойиши объектларига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида  зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларда яратилган шароитлар назорат тартибида ўрганилиб чиқилмоқда.

Бундай тадбирларни амалга оширишдан асосий мақсад, вилоятга ташриф буюраётган хорижлик ҳамда маҳаллий саёҳларнинг мазмунли дам олишини, маданий хордиқ чиқаришини, энг муҳими хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир.

Text to speech