Вилоят ИИБ ишчи гуруҳи Қизириқдаги "Халқобод" маҳалласида бўлишди
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.С.Исмоиловнинг ишчи гуруҳи Қизириқ туман 3-сектор ҳудудидаги “Халқобод” маҳалласида аёллар ва ёшлар дафтари бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганди.
“Халқобод” маҳалласида жами бўлиб 677 та хонадонда 770 та оила, 3577 нафар аҳоли яшайди. Маҳалладаги 18-30 ёшдаги ёшлар 784 нафарни, 30-55 ёшдаги аёллар 513 нафарни ташкил этади. Шундан "Халқобод" маҳалласида ёшлар дафтарига 92 нафар ёш, аёллар дафтарига 24 нафар муаммоси бор аёл киритилган.
Ишчи гуруҳ томонидан ёшлар ва аёллар дафтарига киритилган ёшлар ва аёлларнинг хонадонларига бориб, муаммолари ўрганилди. Айримлари юзасидан уларга ҳуқуқий тушунчалар, тегишли тавсиялар берилди. Шунингдек, вилоят ишчи гуруҳи ва сектор раҳбари ёшлар ва аёллар билан учрашиб, уларнинг муаммолари ўрганилганда жами бўлиб 41 та турли йўналишларда мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг 12 таси жойида ҳал этилди. Қолганлари бўйича масъул ташкилотларга топшириқлар берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати