7 Феврал 2021 йил 669

Вилоят ИИБ бошлиғи Олтинсой туманида сайёр қабул ўтказди

Вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.С.Исмоиловнинг Олтинсой тумани “Чеп” маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулида ҳам кўплаб фуқароларнинг мурожаатлари ҳал бўлди. Унда вилоят миқёсидаги барча мутасадди корхона ва ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишди. Сайёр қабул давомида 62 та мурожаат келиб тушди. Шундан 3 та арзонлаштирилган уй-жой олиш бўйича, 21 таси ер ажратиш бўйича, 12 та имтиёзли кредит олиш масаласида, 9 та иш билан таъминлаш масаласида, 2 та моддий ёрдам сўраб, шунингдек, 1 та соғлиғини тиклаш учун, 1 та нафақа пули олиш масаласида, 2 та тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш масаласида, 3 та касбга ўқиш бўйича, 2 та суюлтирилган газ баллони сўраб, 1 та электр таъминоти масаласида, 1 та кадастр масаласида, 4 та ички йўлларни тошлаш масаласига оид бўлди. Уларнинг 4 таси жойида ижобий ҳал этилди, қолганлари эса назоратга олинди.  Хусусан, 1 нафар фуқаро иш билан таъминланди, “Чеп” маҳалласида яшовчи Ҳалима Бойқулова хонадонида одам сони кўплиги боис, қўшимча яна 1 та газ баллони билан таъминланди. Шу куннинг ўзида “Зафаробод” кўчасида 300 метр йўлга тош ётқизилди. Тумандаги “Хўжаипок” санаторийсида “Чеп” маҳалласида яшовчи 204 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Бундан ташқари, моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган Миржалол Худойбердиев, Гулимох Хуррамова, Халима Добилова, Умида Омонтурдиевалар озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.


Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech