30 Март 2021 йил 643

Вилоят 3-сектор раҳбари томонидан, аҳолининг дард-ташвишлари ўрганилмоқда

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари А.С.Исмоилов Термиз шаҳри “Мажнунтол” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли билан юзма-юз учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларини ўрганди.
Тегишли давлат ташкилотлари масъул ходимлари билан биргаликда “Маҳаллабай”, “Фуқаробай” ишларни ташкил қилиш асносида, ҳар бир фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, уларни ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилди.
Маҳаллада истиқомат қилаётган фуқароларнинг “Термир дафтари”га, “Аёллар дафтари”га ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан ҳам учрашиб, уларга берилаётган имконият ва кўрсатилаётган хизматлар билан яқиндан танишди. Аниқланган мавжуд камчилликлар юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, маҳалла ҳудудида “Обод маҳалла” дастури доирасида олиб борилаётган ишларни ҳам ўрганиб, бу борада қилиниши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech