Вилоятимиз бўйлаб, "Долзарб 40 кун" тадбири доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Жумладан, куни кеча Музработ тумани Фидокор МФЙда жойлашган 24-сонли умумтаълим мактабида ота-оналар йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда маҳалла етилиги, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ББИБ инспектор психологи ва ота-оналар иштирок этишди.
Мажлисда масъуллар томонидан мактаб
ўқувчиларининг дарс машғулотларига тўлиқ қатнашишини таъминлаш муҳимлиги
таъкидланди. Инспектор психолог ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг ёшлар орасида
қандай содир бўлиши мумкинлигини, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш
бўйича керакли тушунчаларни бериб ўтди.
Ота-оналар ўз фарзандлари билан
кўпроқ мулоқот қилиши, уларнинг фаолиятини назорат қилиш ва ижтимоий муҳитга
таъсир этадиган омиллар ҳақида фикр алмашдилар. Йиғилиш якунида ҳуқуқий тарбия
ва огоҳликни кучайтириш бўйича биргаликда ишлаш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш
ҳақида келишиб олинди. Бу каби тадбирар ўқувчиларимизнинг хавфсизлиги ва
келажаги учун муҳим қадамлардан бири
бўлиб хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.