Вилоят ҳудудида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрганишлар олиб борилди.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ва вилоят ветинария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ва етказиб бериш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ушбу олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ва жойлардаги
вазиятни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат
хавфсизлиги Департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати карантин тадбирларини
таъминлаш бўлим бошлиғи ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
қўмитасининг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи 2024 йил 24 декабрдаги “Республикамизнинг
барча ҳудудларида 2025 йилдан ветеринария, ветеринария-санитария озиқ-овқат
хавфсизлиги, эпизоотия ҳолатини барқарор таъминлаш борасида олиб борилаётган
ишлар ҳолатини ўрганиш ва ташкилий
чора-тадбирларга услубий кўмаклашиш бўйича” қўшма топшириқ режасига
асосан Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини
сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси фаолиятини ўрганиш ҳамда
амалий ёрдам кўрсатиш ишларини олиб боришди.
Ўрганиш давомида Жарқўрғон туманидаги “FAYZ
BARAKA CHARM” МЧЖга қарашли қушхона ҳамда “Жайхун чорва наслчилик
кластери”МЧЖ фермер хўжалиги фаолияти билан танишилди.
Шундан сўнг вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида соҳа вакиллари билан учрашув ўтказилиб, амалга оширилиши лозим бўлган масалалар бўйича ўқув семинари ўтказилди.