Вилоят ИИБда Янги йил байрами олдидан арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди
Вилоят ИИБ
бошлиғининг 2023 йил 25 декабрь кунидаги “Ички ишлар органларида Янги йил
байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги 107-сон
фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар
бошқармаси раҳбарияти ҳам ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар
ва ишчи хизматчилар учун байрам олдидан арзонлаштирилган озиқ-овқат савдо
ярмаркасини ташкил қилди. Вилоят ИИБ ҳовлисида ташкил этилган ярмарка
расталарида сифатли ва арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ун, ёғ,
шакар, полиз маҳсулотлари, мева-сабзавотлар, турли яхна ичимликлар, балиқ, мол,
қўй ва товуқ гўшти, тухум ва бошқа турдаги маҳсулотлар ўрин олди.
Эътиборлиси
шундаки, бошқарма бошлиғининг топшириғига асосан, ушбу арзонлаштирилган
ярмаркада, ходимлар ва ишчи хизматчилар учун картошка, балиқ ҳамда гуруч
маҳсулотлари мутлақо бепул тарқатилди.
Арзонлаштирилган
савдо ярмаркалари вилоятнинг барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида ҳам
ташкил этилмоқда.