Вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматида маънавий-маърифий ишлар, кадрлар билан таъминлаш ҳамда жисмоний ва жанговар тайёргарлик йўналишларида жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
2023
йил 14 октябр куни Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиевнинг ҳузурида
2023 йилнинг 9 ойи давомида Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш
хизматида маънавий-маърифий ишлар, кадрлар билан таъминлаш ҳамда жисмоний ва
жанговар тайёргарлик йўналишларида вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман
ИИБ бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари томонидан
амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Муҳокамада бошқарма бошлиғининг ўринбосари
подполковник Ш.Ф.Шадиев сўзида шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг Маънавий-маърифий
ишлар бўйича ўринбосарларининг фаолияти қаттиқ танқид остига олиниб, жойларда ўрнатилган
ички тартиб қоидаларга риоя қилиш масаласида кўплаб камчиликларга йўл қўйилаётганини
таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, маънавий-маърифий ишлар, кадрлар билан
таъминлаш ҳамда жисмоний ва жанговар тайёргарлик йўналишларида амалга оширилган
ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди. Шунингдек, хизмат интизоми бузилиши ҳамда қонунчиликга
риоя қилиш масаласида бир қатор камчиликларга йўл қўйган шаҳар-туман ИИБ масъул
раҳбарларига нисбатан идоравий хизмат текшируви ўтказилиши белгиланди.
Шунингдек республика бўйича
ходимлар томонидан хизмат вақтида ва
хизмат кийимида спиртли ичимликлар истеъмол қилмасликлари, ноқонуний автомашина
бошқармасликлари, интернет тармоғи орқали таваккалчиликка асосланган ўйинларда
иштирок этмасликлари, енгил табиатли
аёллар билан ишқий муносабатларга, бошқалар билан қарз, олди-бердисига
киришмасликлари, ходимларнинг қандай муаммолари бўлса раҳбарларига ёки вилоят
раҳбариятига маълум қилишлари, улар томонидан ёрдам берилиши, хизмат ва шахсий
компютерларида махфий ҳужжатларни сақламасликлари, фуқароларнинг мурожаатлари
юзасидан тўпланган маъмурий ҳужжатларни асоссиз равишда олиб юрмасликларини таъкидлаб
ўтилди