Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш боршқармаси ходимлари томонидан сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда туризм намойиши объектларининг ҳам хавфсизлиги ўрганилмоқда
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудига жами 81 та хорижий мамлакатлардан 8 минг нафардан ортиқ хорижий ва 50 мингга яқин маҳаллий сайёҳлар ташриф буюришган бўлиб, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ушбу сайёҳларнинг хавфсизлиги таъминланиши билан бир қаторда ушбу объектлар тарихи, улуғ аждодларимизнинг илм-фан, маданият ва маънавият ривожига қўшган ҳиссалари, кўҳна ва қадимий қадамжода мангу қўним топган табаррук зотларнинг келажак авлод учун қолдирган дунёвий ва диний таълимот йўналишларидаги буюк ишлари билан ҳам яқиндан таништирилиб келминмоқда.
Шунингдек, сайёҳлар
ташриф буюрадиган туризм намойиши объектлари, меҳмонхона, соғломлаштириш
марказлари ва овқатланиш жойларида содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсиз
ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, ушбу объектлар хавфсизлиги доимий равишда
ўрганилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан масъул ташкилот корхоналарга таклиф
ва тақдимномалар киритиб борилмоқда. Амалга оширилаётган бу каби ишларнинг
замирида инсон қадри, ҳаёти, соғлиги, хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.