11 Январ 2024 йил 531

Вилоят Ички ишлар органларига хизматга қабул қилинган ходимларнинг бошланғич касбий тайёргарлик ўқув йиғини якунланди

Сўнгги йилларда, ички ишлар органлари учун мутахассислар тайёрлашнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш, ходимларнинг малакасига қараб хизмат бўйича ўсишни таъминлаш, шунингдек, куч ва воситаларни самарали бошқаришда раҳбар кадрларнинг интеллектуал ва профессионал салоҳиятини янада ошириш мақсадида ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруғи ҳамда кўрсатмаси талабларига мувофиқ, Сурхондарё вилояти ички ишлар органларининг офицерлик ва сафдорлик лавозимларига танлов асосида хизматга қабул қилинган ходимлар билан Жанубий-оператив қўмондонлиги тасарруфига кирувчи 11506-сонли ҳарбий қисм ўқув базасида 2023-йилнинг 11-декабр кунидан 2024-йилнинг 10-январ кунига қадар бошланғич касбий тайёргарлик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўтказилган ўқув машғулотлари давомида ходимларнинг нафақат назарий балки амалий кўникмалари ҳам оширилди.

Ўқув йиғинларини самарали ташкил этиш мақсадида, соҳавий хизматлар, бой амалий тажриба ва юқори малакага эга илмий-педагог ходимлар ҳамда мутахассислар шунингдек, ҳарбий қисмнинг малакали ҳарбий хизматчилари жалб этилди.

2024-йилнинг 10-январ куни Вазирлик Малака ошириш институти ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлари томонидан офицерлик ва сафдорлик лавозимларига танлов асосида хизматга қабул қилинган ходимлардан якуний синов имтиҳонлари қабул қилинди. Дастлаб, ходимларнинг саф тайёргарлиги бўйича, сўнг жанговар, касбий ва юридик тайёргарлик бўйича билимлари баҳоланди.

Мазкур имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ходимларга белгиланган намунадаги сертификатлар тантанали равишда топширилди.

Text to speech