7 Декабр 2022 йил 403

Вилоят ИИБда Конституцимизнинг 30 йиллиги байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтди

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Конституция ва давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Унда бошқарма раҳбарияти, шахсий таркиби ва фахрийлар иштирок этишди.

Дастлаб, саҳнага Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тантанали олиб кирилди ва давлат мадҳияси янгради. Шундан сўнг, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов байрам тадбирини кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларни сана муносабати билан муборакбод этди. Ва юртимизда ҳар бир фуқаронинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари – Конституциямизда мустаҳкам белгилаб берилганлиги, барча ислоҳотлар «Инсон қадри учун» деган эзгу тамойил асосида олиб борилаётганлигини эътироф этди.

Конституция куни муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони таъсис этилиб, бугун мазкур мукофот билан ҳар бир соҳа вакиллари каби 1 минг 250 нафар ички ишлар органлари ходимлари ҳамда фахрийлари ҳам тақдирланди. Улар орасида Сурхондарё вилояти ИИБ ходимлари ҳам бор. Улардан 49 нафари ички ишлар ходими, 2 нафар фахрий ва 1 нафар ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқитувчиси. Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қадр-қиммати улуғланадиган адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, Асосий Конституциямизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган мазкур ходимларга эсдалик нишонлари  полковник А.Исмоилов томонидан тантанали равишда топширилди.

Шу билан бирга, фуқаролар хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашда алоҳида ўрнак бўлаётган 47 нафар ходим вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2022 йил 6 декабрдаги буйруғи асосида пул мукофоти билан тақдирланишди.

Яна 52 нафар ходимнинг ҳаракатдаги интизомий жазолари муддатидан олдин бекор қилинди.

Ички ишлар органлари обрўсини ошириш, коррупцияга қарши курашиш борасида ўз хизмат вазифаларига виждонан ёндашиб ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган вилоят ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд саф бўлинмалари йўл-патрул хизмати отряди йўл-патрул хизмати инспектори сафдор Улжаев Элёр Исмойилович 6 000 000 сўм миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилди. Сафдорнинг отаси  Исмоил Сангилов ҳамда онаси Умида Сангиловаларга вилоят ИИБ бошлиғининг ташаккурномаси эълон қилиниб, миннатдорчилик билдирилди.

Text to speech