23 Март 2020 йил 682

ВИЛОЯТ ИИБ ЙҲХБ ТОМОНИДАН ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИ ТАШКИЛЛАШТИРИЛМОҚДА.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ва бошқа мутассади ташкилотлари масъул ходимлари томонидан вилоятнинг барча автошоҳбекатларида, жамоат транспортлари оммавий тарзда "Коронавирус" пандемиясининг тарқалишининг олдини олиш учун дезинфекция қилинмоқда.

ЙҲХБ масъул ходимлари йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи транспорт воситалари ҳайдовчиларига махсус тиббий ниқоблар тарқатишди.

Бундан ташқари Термиз туманида жойлашган Мангузар ЙПХ маскани ва вилоят ИИБ ЙҲХБ маъмурий биносида ҳам ҳар 4 соат оралиғида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.

Text to speech