Вилоят ИИБ ишчи гуруҳи Қизириқ ҳамда Бандихон туманларида ўрганиш ишларини олиб боришди
Жорий йилнинг 31 декабр куни вилоят ҳудудида ташкил этилган вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қизириқ ҳамда Бандихон туманларидаги марказий деҳқон бозори ҳудудида ўтказилаётган “Янги йил” савдо ярмаркасида ташкиллаштирилган гўшт маҳсулотлари, балиқ, озиқ-овқат, мева-сабзавот маҳсулотларни арзонлаштирилган нархларда сотилаётганлиги ўрганиб чиқилди.
Ҳудудий ички ишлар, солиқ идоралари, бозор маъмурияти ва бошқа масъул ташкилот раҳбарларига сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини сотилишига йўл қўймаслик, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, байрам ярмаркаларида нарх-навони сунъий равишда ошириш ҳолатларини олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиши тушунтирилди.
Шунингдек, марказий деҳқон бозори ҳудудида “Янги йил” савдо ярмаркасида тухум, мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларни арзонлаштирилган нархларда, санитария гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда сотилаётганлиги кўздан кечирилди.
Бундан ташқари, ишчи гуруҳ томонидан ички ишлар органлари, Фавқулодда вазиятлар, Миллий гвардия ва бошқа давлат ташкилот ва идоралари ходимларининг Янги йил байрамини тинч осойишта ўтказиш, кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб бораётган хизмат фаолиятлари, хизмат кийиминининг озодалиги, хизмат гувоҳномаларининг мавжудлиги ҳам ўрганилди. Ўрганиш давомида, фуқаролар билан мулоқотга киришганда ҳушмуомалада бўлиш яна бир бор таъкидланди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати