27 Июн 2023 йил 250

Вилоят ИИБ Ёш ходимлари ўртасида “Ҳарбий эстафета” мусобақаси ташкил этилди...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил июнь ойида юртимизда “Ёшлар ойлиги”ни ўтказиш бўйича тегишли топшириқлари ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 1 июндаги 157-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида “Юксак жанговар шайлик ва жисмоний тайёргарлик” шиори остида Термиз шаҳрида жойлашган “Алпомиш” аренасида “Ҳарбий эстафета” мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада шаҳар-туман ИИБлардан жами 15 та жамоа иштирок этиб, мусобақа қатнашчилари эсатафета шартларини жумладан югуриш, ўрдаксимон юриш, тош кўтариш, ПМ (Пистолеть Макаров) ва Автомат Калашниковни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ҳамда йиғиш шу каби бошқа шартларда беллашдилар мусобақа якунига кўра Қумқўрғон тумани 3-ўринни, Қизириқ тумани 2-ўринни ҳамда Шеробод тумани фахрли 1-ўринларни қўлга киритишди.

Ғолиб жамоа аъзолари бошқарма раҳбарияти томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Text to speech