6 Март 2023 йил 603

Вилоят Ички ишлар органларида 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни кўтаринки руҳда нишонланди.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш, Ватан тараққиёти ва жамият ҳаётидаги ўрнини кучайтириш борасидаги ишлар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан юртимизда аёлларни асраб-авайлаш, уларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, оилаларнинг барқарорлигини таъминлашга доимий эътибор қаратиб келинмоқда.

         Ўзбекитсон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023-йил 20-февралдаги “Ички ишлар органларида 8-март – Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишининг ижросини таъминлаш ҳамда юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жорий йилнинг 05 март куни вилоят ички ишлар органларида 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни байрамини юқори савияда ўтказилди.

         Тадбирда вилоят Ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ходималар, хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари ҳамда ИИО фахрийлар таклиф этилиб байрам дастурхони ёзилди.

         Хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб келаётган ходималар орасидан Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан хотин-қизларнинг 1 нафари “Аъло хизматлари учун”, 5 нафарига “II ва III даражали Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун кўкрак нишони”, 2 нафарига Ички ишлар вазирининг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда 2 нафар ходималари  Ички ишлар вазирининг “Эсдалик қўл соат”лари билан тақдирландилар. Бундан ташқари, вилоят ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғига асосан барча ходималарга пул мукофоти ҳамда вилоят ИИБ бирлашган Касаба уюшмаси кенгашининг эсдалик совғалари байрам тадбирига ташриф буюрганларга топширилди

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech