Велосипед ўғрисига жиноят иши қўзғатилди.
Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 10 апрель куни, шаҳарнинг “Сурхон соҳили” маҳалласида яшовчи, С.Мамаюсуф шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни тахминан соат 19.00 лар чамасида, шаҳарнинг “Гули раъно” маҳалласида жойлашган озиқ-овқат дўкони ёнидан 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сўмлик “STINGER” русумли, велосипедини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини, Термиз шаҳрида яшовчи, Н.Носир ўзганинг мулкини ўзлаштириш мақсадида содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 12 апрель куни Н.Носирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати