Вазир ўринбосари Шўрчи ва Сариосиё туманидаги "қизил" тоифадаги маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олишга доир ишларни ўрганди
Ички ишлар
вазири ўринбосари Б.Мирзарахимов томонидан олиб борилаётган ўрганишлар Шўрчи
туманининг “қизил” тоифадаги ҳудудларда давом эттирди. Дастлаб, тумандаги
жиноятчилик аҳволини ўрганди ва шундай тоифадаги "Ҳайробод” маҳалла
фуқаролар йиғинида маҳалла бешлиги билан ҳудуддаги креминоген вазият тўғрисида
суҳбат олиб борди.
Шунингдек,
маҳалла фаоллари, оқсоқол ва жамоатчилик вакиллари билан ҳудудда ёш авлод билан
ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашди.
Кейинги манзил
Сариосиё тумани бўлди. Бу ердаги “қизил” тоифадаги “Сангардак” маҳалласи
фаолиятини ўрганиб, профилактика инспектори томонидан амалга оширилаётган
чора-тадбирлар билан танишиб, маҳалла биноси ва профилактика инспекторининг
хизмат хоналарини текшириш давомида тозалик ва ободонлаштириш ишларини кўздан
кечирди.
Ташриф
давомида, ушбу маҳалла ҳудудида 20 сентябрь куни фойдаланишга топширилган, 200
ўринга мўлжалланган “Сангардак” санаторияси фаолияти билан ҳам танишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати