17 Октябр 2024 йил 487

Вазир ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов Сурхондарёда ички ишлар фахрийлари билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармухамедов Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида Сурхондарё вилоятидаги ички ишлар  фахрийлари билан очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказди.

Ўтказилган мулоқотда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Тимур Исмаилов, вилоят ички ишлар бошқармасининг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, ҳудудий ички ишлар бошқарма ва бўлимлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳам иштирок этган йиғилишда вазир ўринбосари мамлакатимизда кексаларга, жумладан, соҳа фахрийларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида сўз юритди.

Чунончи, октябрь ойининг бошида уюштирилган “Кексалар ҳафталиги” доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда ноябрь — кексалар учун туризм ойида давомида амалга ошириладиган ишлар билан таништириб ўтди.

Худди шундай, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ички ишлар органлари фахрийлар кенгашларининг фаолияти, хусусан, жорий қилинган илғор тажрибалар юзасидан фикр алмашилди.

Ўз навбатида Сурхондарё  вилояти ички ишлар бошқармаси фахрийлар кенгаши масъулларининг жорий йилнинг ўтган даврига оид ҳисоботи тингланди. Шундан сўнг фахрийларнинг талаб ва таклифлари эшитилди.

Ушбу жараёнда фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, Сурхондарё  вилояти ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими фаолиятини янада яхшилаш, ажратиладиган дори-дармонлар миқдори ва санаторийларга йўлланмаларни кўпайтириш каби бир қатор масалалар кўтарилди.

Шунингдек, устоз ва шогирд анъанасини кучайтириш, фахрийларнинг ҳаётий тажрибаси ва билимларидан ички ишлар органлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятида кенг фойдаланиш, кексалар ўртасида маънавий-маърифий тадбирлар уюштириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жамғарма ташкил қилиш бўйича таклифлар билдирилди.

Республикада уч авлод маслаҳат кенгаши йўлга қўйилганлиги, Хоразм, Фарғона ва Наманган вилоятларида фахрийлар учун амалий ишлардан намуна олиш, вилоятда фахрийлар кенгашининг сурхондарё тажрибасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш таклифи берилди.

Тадбирда иштирок этаётган фахрийларнинг “Хотира муқаддас” шиори остида хизмат вақтида мардларча ҳалок бўлган ички ишлар  органлари ходимларининг хотирасини абадийлаштириш мақсадига қаратилган тадбирини ўтказиш таклифи берилиб сурхондарё тажрибаси сифатида жорий этилиши белгилаб олинди.

Маълумот ўрнида айтиш керак, Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармухамедов томонидан бундай мулоқотларни республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказиб келмоқда.

 

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборотхизмати.

Text to speech