29 Сентябр 2023 йил 774

Вазир ўринбосари Б.Мирзарахимов Денов туманидаги "яшил" ҳамда "қизил" тоифадаги ҳудудларни кўздан кечирди

Ички ишлар вазири ўринбосари Б.Мирзарахимов Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти раҳбар ходимлари билан учрашди. Унда ҳафта давомида амалга оширилган ишлар, келгусидаги долзарб вазифалар муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирларни белгиланди.

Бундан ташқари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш соҳасидаги ҳамда соҳавий хизматларининг назоратдаги ҳужжатларини кўриб чиқди.

Шундан сўнг, ўрганиш ишлари Денов туманида давом эттирилди. Асосан, тумандаги жиноятчилик аҳволи ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.

Бугунги кунда тумандаги айнан қизил ва сариқ тоифадагиларни яшил тоифадаги ҳудудга айлантириш чоралари бўйича зарур тавсиялар берилди.

Шундан сўнг, вазир ўринбосари Денов тумани “Янгиариқ” маҳалласига ташриф буюриб, профилактика инспектори ва маҳалла фаоллари билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича суҳбат олиб борди. Суҳбат жараёнида 8 ой давомида маҳалла ҳудудида бирорта ҳам олди олиниши мумкин бўлган жиноят содир этилмагани маълум бўлди.

Жараёнда тумандаги “яшил” тоифадаги “Захартепа” маҳалласига ташриф давомида маҳалла бешлиги  жиноятларнинг олдини олишда кўрсатган хизмати учун тақдирланишди. Бир йўла, профилактика инспекторининг хизмат уйида яратилган шароитлар билан ҳам танишди.

Ташриф давомида, маҳалла ҳудудидаги янги фойдаланишга топширилган оилавий поликлиникадаги  шарт-шароитларни кўздан кечирилди.

Тумандаги  “Қуёшли юрт” маҳалласидаги Мономарказ ҳамда “Қоракўз” маҳалласидаги спорт тўгараги бугун ҳудуд ёшлари билан гавжум масканга айланган. Бу ерда яратилган қулайликлар ҳам эътибордан четда қолмади.

Бир неча кун давомида олиб борилган шу каби ўрганиш ишлари якунига етди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech