“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Ички ишлар органлари ходимлари билан психопрофилактик суҳбатлар ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг фармойиши асосида ўтказилаётган "Ватапарварлик ойлиги" доирасида, Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўладиган ҳамда махсус воситалар билан хизмат олиб борадиган ходимларнинг хизмат фаолиятини ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят ИИБ Транспортда ХТБ, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Патруль-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост батальонида хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат самарадорлигини ошириш ва шахсий таркиб ўртасида соғлом маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шунингдек ходимларнинг индивидуал-психологик ҳусусиятларини ўрганиш мақсадида ходимлар билан учрашув ташкил этилди.
Бунда асосий эътибор Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шахсий таркибнинг хизмат шароитларини яхшилаш, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирларга қаратилди.
Шунингдек, улар билан психопрофилактик суҳбатлар ўтказилиб керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.