8 Август 2022 йил 335

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида, ички ишлар органлари ходималари билан учрашувлар ўтказилмоқда

Сурхондарё вилояти ИИБда Хотин-қизлар масалалари бўйича ишлар тизимли олиб борилмокда. Вилоят ИИБнинг соҳавий хизматлари шунингдек, Тиббиёт бўлими Хотин-қизлари билан “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ҳамда "Ҳалоллик олий неъмат" мавзусида  хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасида учрашувлар ва йиғилишлар ўтказилмоқда. Ходималарга бошқарма кутубхона иш юритувчиси З.Аннақулова томонидан бошқармада ташкил этилган кутубхонада мавжуд 1000 дан зиёд бадиий адабиётлардан ходимлардан ташқари ишчи хизматчилар ҳам аъзо бўлишлари, бўш вақтларида китоб мутолаа қилишлари тавсия қилинди.

Узоқ йиллардан буён хизмат қилиб келаётган шифокорларга бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун бадиий адабиётлар тақдим қилинди.

Бошқарма соҳавий хизматларда хизмат олиб бораётган хотин-қизлар билан якка тартибда суҳбат ташкил қилиниб, уларнинг хизматдан бўш вақтларида мутолаа қилаётган китобларининг мазмун-моҳияти ҳамда хизмат фаолиятлари ҳақида савол жавоблар ўтказилди. Шу билан бирга ходималарнинг ижтимоий яшаш шароитлари ҳам ўрганилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, ходималарнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш, ватанга бўлган меҳр ва муҳаббатини ошириш, билим савиясини янада мустаҳкамлаб бориш назарда тутилади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech