25 Июл 2025 йил 643

“Ватанпарварлик куни” муносабати билан Шеробод, Жарқўрғон ва Денов тумани ИИБлари шахсий таркиби учун тарихий обидаларга саёҳат ташкил этилди.

Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 400-сон буйруғига асосан, ички ишлар органларида ҳафтанинг ҳар жума куни “Ватанпарварлик куни” деб белгиланганлиги муносабати билан, жорий йилнинг 25-июл куни Шеробод тумани ИИБ шахсий таркиби “Исо ат-Термизий” тарихий мажмуасига, Жарқўрғон тумани ИИБ шахсий таркиби “Минор” тарихий мажмуасига, Денов тумани ИИБ шахсий таркиби учун “Шайх аттар-Валий” зиёратгоҳига саёҳат ташкил этилди. Ташкил этилган саёҳат давомида ходимларга мажмуа масъул ходимлари томонидан буюк мутаффаккирларимизнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида барча маълумотлар берилди.

Мазкур саёҳатларни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, тизимда хизмат олиб бораётган ходимларга маънавий озуқа бериш билан бирга, уларда ватанга муҳаббат, аждодларга, тарихимзга бўлган фахр туйғуларини янада оширишда муҳим аҳамият касб этди.

Text to speech